Ikrom Sadullayev (@architect_uz) header
Ikrom Sadullayev (@architect_uz) profile picture

שלום. ברוכים הבאים לבלוג של פסיכופת. אני לא פעיל בטוויטר, אל תחפשו אותי שם! אם אתה צריך עזרה, שלח הודעה פרטית. אם תתייג בתגובה, אולי אני לא אראה את זה.

Tel Aviv
Joined April 2021
Хақиқатда, шу нарсаларни аёл ўзи учун олади. А эркакда эса шу нарсалар учун пул оладиган аёл, қиз, сингил ё фарзанд бор. Ва ундан ташқари уй тўловлари, ремонт, коммуналка, солиқ, озиқ-овқат, кийим, машина расходлари, уйдаги тадбирлар ва бошқа исталган хамма харажатлар эркакда)
You’re unable to view this post because this account owner limits who can view their posts. Learn more
2
13
676
Хамид амаки махалламиз бошидаги гастрономда ишлаган, дўкон ёпилгач кимни қандай юмуши бўлса бажариб кунлик рисқини топиб юрарди. Бир кун кимнидир томини тузатса, бир кун узумга сўри қуради, бир кимнидир даласида ишлайди. Дадам билан синфдош бўлганларидан бизникида кўп мехмон бўларди. Келганда ярим кечгача гаплашиб ўтиришарди. Ўша куни албатта уйимизда гўштсиз бўлса хам ош қилинарди. - Ишлар жойидами, Хамид? - Нон тузимизни насия қилмай ололяпмиз, шукр. - Дилбарни уйига бир камаз кўмир тушуриб берибсан, топганингни сочавермай ўзинггаям нимадир қилсангчи эй. Эсингдан чиқдими бултур қиш оёғингдан сув ўтиб шишиб юргизмай қўйганлари - дадам жиғибийрон бўлади. Барибир дўст, дўст. Жони ачийди, ёрдам бергиси келади, Хамид ака олмайди. - Қўйсангчи, бу хали чидайди - кулиб қўяди. Уни хотиржамлигини кўриб дадамники баттар тутади. Ўзини аранг босиб мавзуни ўзгартиради... Бир куни бозорда кўриб қолдим. Ёнида кичкина қизча, "набирангизми?" - салом аликдан кейин. - Қўшни махалладаги Салимани қизи. Биринчи класс. Алифбени тугатсанг этик олиб бераман деб ваъда қилгандим. Бирдан Хамид акани оёқларига кўзим тушди. Ўша таниш оёқ... эсимни таниганимдан бери шу холатда, шу эски, латтали кроссовка хар томонидан тикилавериб шакли ўзгариб кетган, хеч ўзгарай демайди. Нима демоқчилигимни тушуниб кескин бош ирғади, "индама, ўзим хам биламан". Сотувчи билан келишиб пул санади, қўлида қолган иккита эски 50сўмликни тахлаб кўйлаги кўксидаги чўнтакка солди. Янги этик солинган қутини олиб қизчага тутқазди. Бозордан бирга чиқдик, автобус тарафга юрсам Хамид ака тўхтади: - Биз қолдик, хаво яхши, пиёда кетаверамиз... Ўн иккига тўлган туғилган куним эди. Қариндошларни кузатиб, қолган овқат, ширинликларни йиғдик. Бир нималар солиб пакет қилиб Хамид аканга олиб бор дейишди. Йўлга чиқдим. Тун ярми оғиб қолган, кўчада хеч ким йўқ, қўрқиб югуриб етдим. Хайрият уйда эканлар, шошиб уйга кирдим. Хонтахта устида уч-тўртта янги қавилган пахта кўрпа турарди. Ерга катта мато ёзилган, пахта тўлдириб, тикиб ўтирган эканлар. - Ха амаки, тўйга харакатми? - кулдим. - Олтита куёвим борку. Хайрон қарадим, ўзи тушунтирди. - Махалла бошидаги уй қураётган болалар борку, олти киши. Эски палос устида тўн ёпиниб ухлашяпти, бу ёғи қиш, совуқ еб қолмасин дедим. - Пулини уй эгаси берадими? - Нимани пулини? Уйдаги эски кўрпа ёстиқларни бузгандим анчагина пахта чиқди, шунгаям пул олмайманку. Ма, кўзинг ўткир, шуни ўтказиб бер - игна ип тутказди. Хамид акани кам кўрардик. Кўпроқ бошқалардан хабарлари келиб турарди. Кимдир котелимни тузатиб берди деб мақтаса, кимдир ойналарини алмаштириб берганига дуо қилса, қайсидир ўртоғим Хамид амаки берди деб куртка кийиб келарди Ўша йил қиш анча қаттиқ келди. Тиззага чиқадиган қорлар, терини куйдирадиган изғирин. Хамид амаки январни энг совуқ кунларида омонатини топширди. Биз қабристонга эртароқ бордик. Бир кун аввал бошланган қор хали тўхтай демайди. Ер музлаб ойнадек бўлиб кетган. Қўлда иссиқ чой ўралган термос, бу қахратонда қабр қазишни машаққатини ўйлаб борамиз. Қабристон айвонида ўтирган гўрков сакраб туриб олдимизга келиб, майитни кимлиги, қандай одам бўлганини сўрашга тушиб кетди. Хайрон бўлдик. - Юринглар, - қабристон охирида қазилган янги қабр томонга бошлади - кеча хам жаноза бор эди. Олов ёқиб, лом билан ўн бир соат қазигандик. Босилавериб музга айланган қалин қорлар орасида сирпаниб зўрға қабр устига етдик. Икки соатча аввал хабар бергандик, қабр тайёр бўлибди. - 1 соатга бормади - гўрков ака бир сиқим тупроқ олиб узатди - буни кўринг. Тупроқ илиқ эди, тупроқ юмшоқ эди. Бу музлаб тошдек бўлиб кетган дунёни бу ерга таъсири йўқдек эди, шу қабр атрофи бахор эди... Бобомни зиёрат қилгани борсак Хамид амаки томонга ўтаман. Бирор дарахт бўлмаган катта дўнглик қабристонда фақат Хамид амакини ёнида дарахт ўсган. Қишда илиқ, ёзда салқин шабада эсиб турадиган, қишда қордан, ёзда қуёшдан химоя учун қўйилгандек. Қабристонга ким келса шу дарахт тагига ўтириб Қуръон ўқийди, ўз яқинлари номига бағишлаётганда уларни хам қўшиб ўтишади.
4
3
2
55
2,142
Vanihoyat... Win11 PCim yangilanib Dock panelni yon tomonga o'tkazish funksiyasi qo'shilib qolibdi. 10yil+ Win7da chap tarafda ishlab shundan boshqasi noqulay bo'lardi. Pastda bo'lishiga o'rganolmay yaqingacha ham Win10ni yangilamay ishlatardim. Ana endi joyiga tushibdi)
2
9
658
Синдаров Гукеш ўйинларини шархлашга кимни қўйишган э. Тарихий ўйинлар кетяпти, бир яхши тренер қўймайдими шархга? Овозиданку беззвукка қўйиб қутулдим. Чесбоардга қанча кучсиз, хато юришларини эксперимент қилиб бузиб ўтирибди.
6
1
1
25
2,566
Miyagi - Suspense. Альбомда Матранг билан феат бор экан)
Bunga nima deb izoh berishniyam bilmayman, xuddi bir vaqtda qaytishga kelishim olishgandek. (Rasm haqiqiy, SI emas)
1
2
97
Қурилиш жойидан эски, чанг кийим, бир ахволда обедга чиқамиз. Ош йийман, кетаман, твиттерданлигимни айтмайман. Абдуворис таниб қолди
5
1
1
60
3,587
Гапирилмагани Синдаровни CS2 даги скинлари қолганди, шуниям бошлашибди. 100к лик инвентари бўлсаям умуман хайрон қолмадим. Синдаров дунё бўйича ТОП командаларидан Vitality таркибида ўйнийди. Киберспортда шахмат бўйичаям уже топда. Vitality ичида юрган одам учун бу скинла ўзларини дехқончилиги. Бу ош марказидаги ишчини бир лаган ош еганини хейт қилгандек гап. Хохлаган пичоғи борми, қуроли борми, хохлаган муддатига текингаям олиши мумкин. Бошқа учинчи томон бозорларидан оламан десаям ассосация кейинчалик ўзига қоладиган қилиб текинга олиб бероладиям. Сотиб олган тақдирдаям уларга биз оладиганимиздан анча арзонга тушади, сотса фойдасигаям сотади, инвестиция.
6
49
3,506
Машеничествадан химояга қанақадир APK Qo’riqchiни айтишадие… Ўзи битта уй ижара, олди-соттиси учун дастур қилиб, хамма жойда шуни реклама қилишсин. Ўша фоизини давлат олсин, аниқ муддат, аниқ шартлар билан қонуний қилиб берсин. Халқ APKладан кўра п*** маклерладан кўпроқ ейди.
1
1
33
1,021
Кузатувларимиздан бир қизиқ факт) "Қишлағин, рассиен" деганлани 9/10таси ўзи кечагина ўқиш бахонасида отасини пулига шахарга қочган қорамолла бўб чиқади. "Пулин етмийди укам" деб бошлийдиганланиям 9/10таси умрида пул кўрмий кеча қўлига тўрт сўм тушиб оғзи кўпириб қоганла бўган)
Uka puling yetmasa yo qishlag'ingga yo rasiyaga gasterlikka ketsangam boladi maklerlani turnigiga osilmasdan
11
103
2,666
Ха кейин, "эркин" қизлар, ўзингизга ўхшаганига тегаверинг, иккита одамни хаётини расво қилмай. Барибир яшаб кета олмайсиз норм йигит билан. Ундай, улар учун сўраладиган ахли олдида ўз масъулият, мажбурият, рашк дегани бор бўлган йигит билан икковиларниям хаётилар сиқилиб ўтади. У чеклаган ишни қилишингиз, унга айтмай қаергадир кетишингиз, бирор ишни қилиб бўлганингиздан кейин унга хабар етиши сиз учун нормал холат. Лекин унга бу эътиборсизлик, ўзбошимчалик, ўзини хаётингизда ўрни бўлмаган иккинчи сорт одамдек хис қилишига сабаб. Ё урушади, мажбурлайди ва сизни кўзингизда жохил абюзер деган ном олади. Ё оиласини сақлаб қолиб ва сизни хохишларингизни устун қўйиб хаммасини ўзига ташлаб сизга мослашадию бутун умр оиласидан кўнгли тўлмай яшайди. Ё ажрашади...
1
7
38
1,444
Келинни қайнона-қайнота олдида мажбурияти йўқ, рухсат сўрашга, уларни айтганини қилишга мажбурмас. Ок - мажбурмас. Мажбурлик талабидан қарасак, Хеч кимга салом бермасак ок. Катталаргаям сизлаб гапирмасак ок. Жамоат жойларида ўзимизни молдан баттар тутсак ок. Хеч кимга фойдамиз тегмасаям ок. Хаммани асабига тегишимиз, одамларни бир бирига гап чақиб уриштиришимиз, фитна қўзғашимиз ок. Биз яхши бўлишга мажбурмасмиз. Қонун билан тақиқланмаган любой жирканчлик, исқиртликлар хаммаси ок. Агар одамни ўзида фаросат, одоб, хурмат, халол-харом тушунчалари бўлмаса хеч нарсага мажбурмасмиз. (Шарманд... ээ узр) Қадриятсизларга шахар кенг.
This quoted post is unavailable.
4
2
1
35
2,445
Бир биримизни севсак бўлди, оиласи мухиммас дейишяптию хозир, вот нима учун мухим) Бекорга қадимдан турмуш қуришда асосан оиласига қаралмаган, анави "тенг тенги билан" деган мақолларам аввало молиявий холати эмас, оиласида шаклланган қадриятлар мослиги билан боғлиқ. Болалигидан ота онаси назоратида бўлган, қаергадир борса айтган, нимадир қилса сўраган, маслахатини, розилигини олган қиз учун тўйдан кейин худди шу холат қайнона-қайнота билан бўлиши умуман ахамиятсиз, одатий хол. Бундан трагедик драма ясаб бақир чақир қилиб ўтирмайди, у шунга ўрганган. Болалигидан қаерга хохласа айтмай кетаверган, ота онасини унча иши бўлмаган, улар билан хисоблашмаган, “эркинлик”да ўсган қиз учун йигитни оиласида бундай мухит бу - эркинликни чеклаш, қамоқ, ўзини бир қўл оёғи боғланган қулдек сезиб қолишига сабаб. Буям ёмонмас, ну шунга мос оиласи бор йигит топиб тегаверсин, йигитникида оиласи унча назорат кутмайдиган, ўзига ташлаб қўядиган, алохида чиқарвориб қутиладиган бўлсин, ана бемалол яшайверади. Оиласига эътибор беринглар, тамом. "Иман"ни уйига "Иван" борволиб кейин "мани Иванлигимни чеклашяпти" деб тўполон қилгандан, "Иван"ни уйига "Имам" борволиб кейин ота оналаримиз бизга эътиборсиз, бор йўқлигимиз билинмийди, умуман мехри, эътибори йўқ деб ўйлаб ўзини сиқиб яшашни кераги йўқ.
This quoted post is unavailable.
4
2
22
901
200$дан кўп ойлик оладиганла хаётда нимадан сиқиларкин а
34
38
5,441
Шеттамиз @samzigirosh) Ош зўр, Қорамуртдаги билан бир хил, сервис хам зўр. 10/10, рахмат хаммага.
4
1
1
81
3,634
GTA VI да қанақа қилиб частный сервер очарди?
1
2
556
Институтда ишлаб юрган пайтларим. Бир кун бошлиқ чақириб, янги объект топширди. Унча эътибор бермадим, бошқаларидек одатий иш, кўп қаватли домлар қуриларкан. Эски уйларни хисоблаб, бузиш харажатларини чиқариш керак. У жойларни биламан, бувимни уйларидан икки махалла нарида. Пастгина қурилган уйлар, юрилавериб тошдек бўлиб кетган тупроқ йўлни икки четига чинорлар экилган. Ишдан қайтишда ўша томонларга бориб озроқ айлангим келди. Объект манзили ёзилган қоғозчани картадан қидириб аниқ жойига чиқдим. Бузилиш бошланмаган, хали доимгидек хаёт давом этаётган бир тинч махалла. Бузиладиган жой эски гузар биноси ва ёнидаги икки учта ховли устига тушарди. Совет давридан бери фойдаланилмай қўйган, эски нураб кетган бино бурчагида бир хонани чироғи хира ёниқ, ичкаридан эски тикув машинаси овози эшитилиб турарди. Қизиқиб яқинлашдим, эшик олдига борганимда машина овози тинди, ичкаридан ўрта ёшлардаги амаки кўйлак кўтариб чиқди. Остонада туриб қуюқ хайрлашди. - Келинг болам... - менга. Остонага хайрлашиб чиққан хола менга гапираётганди. Саломлашдим, ичкарига кирдим, кийим калталаш учун келмаганимни пайқадию термосни кўтариб шкафдан тоза пиёла қидирди. 80йиллар атрофида урф бўлган трафаретда бўёқ сепилган нақшли деворлар ёрилиб, нураб кетган. Болалигимда бўлганидек катта ойнали трюмо четига кичик расмлар ёпиштириб қўйилган, ўша йилларда урф бўлган катта тўрли парда, стол устида иплар солинган қути ва эски Подолск машинаси. Хола термосдан наматакли чой солиб узатаркан "нима хизмат, кимсиз" дегандек қаради. Нима дейишни билмай: - Инженерман хола, архитектор. Шу ерларга бузилиб янги уйлар тушармиш, бир айланиб кўриб кетай деб келган жойим эди. - Хаа болам айтишди - оғир хўрсинди - Буерда насибамиз тугаган бўлса нимаям деймиз энди. -Қаерга кўчасиз бузилса - Билмадим болам... Буерларниям ўлчайсанми қанча шу хона? -12м2 лар чиқса керак. Шинамгина хона экан, анчадан бери шу ердамисиз? - 54 йил. - 54 йил? Хола бош ирғиди. Озроқ ўйлаб турдида ўзи гап бошлади: -Мактабни битирган пайтларим ишга тушганман. Шу ердан топганимдан турмуш қурдим, шу ердан эримни жанозаси, қирқи, йилини ўтказдим, шу ердан иккита бола катта қилдим, едирдим, кийдирдим, ўқитдим. Набирали бўлганимни шу ерда эшитдим. Набираларим тўйини... Шу 12 квадратингда умрим ўтди. Мана шу машинам эримдан қолган охирги ёдгор. Шу бозор куни бўшатинглар деб кетишди, қаерга олиб бораман, кейин нима қиламан билмайман. * * * Эртасига ишдан бошқа вилоятга сафарга чиқиб кетдик. 10кунлардан кейин шахарга қайтиб биринчи ўша гузарга бордим. Бинолар бўшатилган, том, ойна, эшикларини кўчириб олиб бузишга тайёрлаб қўйишган. Ўша хонага кирдим, бўм бўш, фақат бир тараф деворда машинка тўсиб турганда тегилмай, қуёш тушмай ремонти эскирмай тоза қолган бир из бор. Бузилган ғишт бўлаклари орасида бир кийим тугмачаси кўринди. Негадир энгашиб олдим, артиб тозалаб чўнтагимга солдим. Бир кун ишда ўтирсам телефон жиринглади. Овозларидан танидим. - Ў кундаги тикувчи холангман. - Танидим хола, яхшимисиз, бизга нима хизмат. - Шу жойимиз ўрнида қурадиган домларингда биринчи этажи дўконлар бўлармиш дейишди. Шулардан жой олмоқчи эдим, ўша ўзимни қанча эди, ўшанча жой қилиб беришармикин? - 12,44м2 эди хола. Бўлади, хозир тўхтанг сотув офисидаги болалардан сўрайман - Иккинчи телефонни олиб рақам тердим. - Гаплашдим, минг олтиюздан чиқяпти экан. Телефон нариги томонида жимлик чўкди. - Метр квадратигами? - Ха шундай, хола. Яна жимлик. Ижара, бўлиб тўлаш, имтиёзли йўлларини тушунтирмоқчи бўлдим. Бўлди рахмат болам, энди ишламасам керак деб телефон қўйилди. Хафта охирига шу объектдаги бузиш ишлари хисобини тугатдим, ўша хонани ўзим учун алохида хисобладим. Арзимаган сонлар чиқди. Хаммасини қўшдим, ойна, эшикларни қўшдим, деворлар, шифт, пол, радиатор, чироқ. Блокнот охирида қўшилмаган бир сон қолди, 54 йил... teletype.in/@architect_uz/6g…
2
27
1,149
Энди динозаврлар даврида рандом ном билан очилган, туғилган сана, тел номер ва жчдсўадв ли почта номингизни ўзгартириб олсангиз бўларкан) myaccount.google.com/google-…
6
7
1,121
Chorsu Bazaar. Tashkent 📍
7
3
109
2,033
Зумерлигим эсимдан чиқмаслиги учун)
2
31
552